Фанни ўқитишдан мақсад - талабаларга инглиз тили лексикологияси хақида маълумотлар бериш; инглиз
тили лексикологияси фани мутахассислик фанларидан бўлиб, бакалавриат
талабаларида ўрта умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-хунар
колледжларида амалий машғулотлар олиб бориш кўникма ва малакаларини
шакллантириш учун хизмат килади.

Фаннинг вазифаси - талабаларга келгуси касбий фаолиятлари учун пухта назарий
асос яратиш; инглиз тили лексикологиясининг мазмуни, илмий-тадқиқот методлари,
замонавий инглиз тили луғат системаси, сўз ясалиши ва бошқа мавзулар билан
таништириш. Келгуси касбий фаолиятларида инглиз тили лексикологиясига оид
билимлардан фойдаланиш кўникма ва малакаларини шакллантириш; олган назарий
билимларини ўрта умумтаълим мактабларида, академик лицей ва касб-хунар
колледжларида татбиқ этишни ўргатиш.