VI. Фан боʻйича курс иши
Курс ишининг бажарилиши бўйича кўрсатма ва тавсиялар
22
Зоология фанидан курс ишлари ўқув йилининг 4-семестрида
бажарилади. Курс ишларининг асосий мақсади талабаларни
мустақил
ишлашга ўргатиш, улар олган билимларини янада кенгайтириш ва
мустаҳкамлашдан иборат. Курс ишларини бажариш давомида
талабалар
илмий тадқиқод ишларини олиб бориш методлари билан
танишишади;
тажрибалар, кузатишлар олиб боришади; фойдаланилган ёзма
манбаларда
келтирилган маълумотларни таҳлил қилиб, уларни хулосалашга
ўрганишади.
Курс иши фан мавзуларига таалуқли масалалар юзасидан
талабаларга якка тартибда тегишли топшириқ шаклида берилади.
Курс
иши ҳажми, расмийлаштриш шакли, баҳолаш мезонлари ишчи фан
дастурида ва тегишли кафедра томонидан белгиланади.
Курс ишлари ҳайвонлар тузилиши ва ҳаётини ўрганиш, фаунистик
ва
экологик кузатишлар ёки илмий манбаларни таҳлилий ўрганиш
асосида
бажарилади.
Курс ишларини баҳолашда тадқиқотнинг методик тўғри ташкил
этилганлиги, тадқиқот натижалари ва хулосаларнинг мантиқийлиги,
илмий
асосланганлиги, иш матнининг жадваллар ва расмлар билан
безатилганлиги эътиборга олинади.
Талабалар томонидан курс ишини бажарилиши профессионал
тайёргарликнинг муҳим босқичи ҳисобланади, чунки уларда
мустақил
ижодий ишлашни шаклланишига, илмий тадқиқот элементларини
англашга, илмий адабиётларни ўқиш ва таҳлил қилишга ёрдам беради.
Талаба курс ишини бажариш жараёнида ундан ҳам мураккаброқ
бўлган вазифа-малакавий битирув ишини бажариш учун,
назарияларни
англаш, уларни умумлаштириш ва амалиётда қўллаб мустақил
илмий-тадқиқот фаолиятини бошлашга тайёргарлик кўради. Курс
ишини
тайёрлаш талабада ахборотларни аналитик фикрлашни
ривожланишига
ва оқибат натижада тайёр мутахассис бўлиб етишишига олиб
келиши
керак.
Курс иши талабадан фаннинг турли соҳалари бўйича амалиётда
олган билимларини мустаҳкамлашни, янада чуқурлаштиришни ва
умумлаштиришни талаб қилади. Ҳар бир танланган курс иши
мавзуси
илмийликни, замонавийликни талаб қилади, чунки ҳар бир
топшириқда
янгилик элементлари бўлиши лозим. Курс ишини фойдасини энг
муҳим
омиллари, унинг индивидуаллиги ва талабанинг қизиқиши ва
қобилиятига қараб умумий талабларни пасайтирмаган ҳолатда
берилиши ҳисобланади.
23
Талабаларга зоология фанидан таклиф этиладиган курс иши
мавзулари:
1. Умуртқасиз ҳайвонларнинг хилма-хиллиги-турли муҳит
шароитида
яшашга мослашуви натижаси.
2. Умуртқасиз ҳайвонлар дунёсининг филогенетик боғланиши.
3. Кўп ҳужайрали ҳайвонларнинг келиб чиқиш назариялари.
4. Умуртқасиз ҳайвонлар аъзолар тизими эволюсияси.
5. Касаллик қўзғатувчи бир ҳужайралилар.
6. Тупроқда яшовчи умуртқасиз ҳайвонлар ва уларнинг амалий
аҳамияти.
7. Одам ва маҳсулдор ҳайвонларда паразитлик қиладиган
хивчинлилар
ҳамда уларни олдини олиш чоралари.
8. Одам ва маҳсулдор ҳайвонларда паразитлик қиладиган бир
ҳужайралилар ҳамда уларни олдини олиш чоралари.
9. Балиқларда учрайдиган паразитлар ва уларнинг олдини олиш
чоралари.
10. Одам ва чорва молларида паразитлик қилувчи сўрғчлилар
синфи
вакилларининг биологик хусусиятлари ҳамда уларни олдини олиш
чоралари.
11. Одам ва чорва молларида паразитлик қилувчи тасмасимон
чувалчанглар.
12. Одамларда паразитлик қилувчи нематодаларнинг биологик
хусусиятлари, қўзғатадиган касалликлари ва уларни олдини олиш
чоралари.
13. Ўзбекистонда чорва моллари гелминтларининг ривожланиш
босқичларида қуруқликда яшовчи қориноёқли моллюскаларнинг
иштироки.
14. Ўзбекистонда чорва моллари гелминтларининг ривожланиш
босқичларида
чучук сув қориноёқли моллюскаларнинг оралиқ хўжайинлар
сифатидаги
иштироки .
15. Фойдали моллюскаларнинг систематик ҳолати, тарқалиши ва
аҳамияти.
16. Ўзбекистонда чорва моллари ўпкасида паразитлик қилувчи
гелминтларнинг биологик хусусиятлари, қўзғатадиган касалликлари
ва
уларни олдини олиш чоралари.
17. Заҳарли ўргимчаксимонлар, уларнинг тарқалиши ва ҳаёт кечириши.
18. Ўзбекистонда чорва моллари жигарида паразитлик қилувчи
гелминтларнинг биологик хусусиятлари, қўзғатадиган касалликлари
ва
уларни олдини олиш чоралари.
19. Паразит каналар, уларнинг тузилиши, ривожланиши ва
касаллик
тар қ атишдаги а ҳ амияти .
24
20. Ўзбекистонда икки қанотли ҳашаротлар орқали ривожланадиган
чорва
моллари гелминтлари ва уларнинг олдини олиш чоралари.
21. Йиртқич қўнғизларнинг ҳаёти ва табиатдаги аҳамияти.
22. Паразит пардақанотлилар, улардан зараркунандаларга қарши
курашда
фойдаланиш.
23. Буғдойга зарар келтирувчи ҳашаротлар ва уларга қарши кураш
чоралари.
24. Олмага зарар келтирувчи ҳашаротлар ва уларга қарши кураш
чоралари.
25. Ўсимлик битларининг тузилиши, кўпайиши, ривожланиши ва
зарари.
26. Бешиктерватарлар туркуми вакилларининг ўзига хос тузилиши ,
кўпайиши,
асосий турларининг табиатдаги а ҳамияти .
27. Ниначилар туркуми вакилларининг тузилиши , кўпайиши , ҳаё т
кечириши
ва табиатдаги а ҳамияти .
28. Ўзбекистонда тиббиёт паразитологиясининг ривожланиш тарихи.
29. Ўзбекистонда умумий паразитологиянинг ривожланиш тарихи.
30. Ўзбекистонда ветеринария паразитологийсининг ривожланиш
тарихи.
31. Ўзбекистонда фитогелминтология фанининг ривожланиш тарихи.
32. Ўзбекистоннинг турли минтақаларида тарқалган тўғри
қанотлилир
туркуми вакилларининг тузилиши, биологик хусусиятлари ва
уларнинг
зарари.
33. Сикадасимонлар кенжа туркумига кирувчи ҳашаротларнинг
ўзига
хос тузилиш ва биологик хусусиятлари, тарқалиши ҳамда зарари.
34. Ўсимлик битлари кенжа туркуми вакилларининг тузилиши,
тарқалиши, зарари ва уларга қарши кураш чоралари.
35. Ўзбекистода тарқалган зарарли қўнғизлар ва уларга қарши
кураш
чоралари.
36. Қандалалар туркуми вакилларининг тузилиши, тарқалиши,
биологик
хусусиятлари ва уларга қарши кураш чоралари.
37. Тунлам капалакларининг тур таркиби, тузилиши, кенг
тарқалган
вакилларининг биологик хусусиятлари, ўсимликларга келтирадиган
зарарлари ва уларга қарши кураш чоралари.
38. Ўсимликларга зарар келтирувчи ҳашаротлар ва уларга қарши
кураш
чоралари.
39. Ўзбекистонда бошоқли дон экинларига зарар келтирувчи
ҳашаротлар
ва уларга қарши кураш чоралари.
40. Мевали дарахтларга зарар келтирувчи ҳашаротлар ва уларга
қарши
25
кураш чоралари.
41. Ўзбекистода чорва молларда учровчи бир ҳужайрали паразитлар
ва
уларни олдини олиш чоралари.
42. Ўсимликларга зарар келтирувчи ҳашаротлар ва уларга қарши
кураш
чоралари.
43. Одамлар ичагида паразитлик қилувчи юқумли касалликлар ва
уларни
олдини олиш чоралари.
44. Одамлар нафас йўлларида паразитлик қилувчи юқумли
касалликлар
ва уларни олдини олиш чоралари.
45. Одамлар қонода паразитлик қилувчи юқумли касалликлар ва
уларни
олдини олиш чоралари.
46. Одам ва ҳайвонлар учун умумий бўлганлар юқумли
касалликлар
ҳамда уларни олдини олиш чоралари.
47. Одамлар ташқи тери қопламларида паразитлик қилувчи юқумли
касалликлар ва уларни олдини олиш чоралари.
48. Денгизларда яшайдиган заҳарли умуртқасиз ҳайвонлар ва
улардан
ҳимояланиш.
49. Ғўзанинг асосий кемирувчи зараркунандалари ва уларга қарши
кураш чоралари.
50. Ўсимликларга зарар келтирувчи ҳашаротлар кушандаси
браконнинг
биологик ва экологик хусусиятлари.
51. Ғўзанинг асосий сўрувчи зараркунандалари ва уларга қарши
кураш
чоралари.
52. Биолабораторяларда энтомофагларни кўпайтириш
зараркунандаларга
қарши курашда улардан фойдаланиш.
53. Овланадиган моллюскалар, асосий турларининг иқтисодий
аҳамияти.
54. Овланадиган қисқичбақасимонлар, уларнинг иқтисодий аҳамияти.
55. Паразит каналар, тузилиши, ривожланиши ва касаллик тар қ
атишдаги
а ҳ амияти .
56. Асаларилар, уларнинг тузилиши ва ўсимликлар учун аҳамияти.
57. Термитлар оиласи таркиби ва ҳаё т кечириши.
58. Йиртқич қ ўнғизлар, асосий турларининг ҳаёти ва табиатдаги
аҳамияти.
59. Омбор зараркунандалари, асосий турларининг ҳаёт кечириши.
60. Ўрта Осиё умуртқалилар фаунасининг биологик хилма-хиллиги
ва
зоогеографияси.
61. Ўрта Осиё текисликлари, сув ҳавзалари ва тоғ ҳудудларида
яшовчи
умуртқали ҳайвонлар.
62. Ўзбекистон сув ҳавзаларида овланадиган балиқлар.
26
63. Ўрта Осиё сув ҳавзаларида учрайдиган балиқ турлари ва
уларнинг
экологик гуруҳлари.
64. Заҳарли балиқлар ва улардан ҳимояланиш.
65. Аквариум балиқлари, асосий турларини боқиш.
66. Ўзбекистонда учрайдиган заҳарли илонлар ва улар заҳарининг
хусусиятлари.
67. Ўзбекистонда тарқалган калтакесаклар, уларнинг ҳаёт кечириши
ва
аҳамияти
68. Ўзбекистонда тарқалган товуқсимонлар туркуми вакилларининг
ҳаёти.
69. Ўзбекистонда тарқалган йиртқич қу шлар, уларнинг табиий
санитарлар
сифатидаги аҳамияти.
70. Ўзбекистонда тарқалган ноёб ва сони камайиб бораётган
қушлар,
уларни муҳофаза қилиш
71. Ўзбекситонда учрайдиган сутемизувчилар, овланадиган
вакиллари,
касаллик тарқатувчи ва ноёб турлари.
72. Ўзбекистонда учрайдиган итсимонлар, уларнинг ҳаё т кечириши
ва
тарқилиши.
73. Ўзбекистонда учрайдиган мушуксимонлар, уларнинг ҳаёт
кечириши ва
тарқилиши.
74. Ўзбекистонда учрайдиган кемирувчилар, уларнинг ҳаё т
кечириши,
тарқилиши ва аҳамияти.
75. Ўзбекистонда ташкил қилинган қўриқхоналар ва уларда
кўпайтирилаётган ноёб умуртқали ҳайвонлар.
76. “ Ўзбекистон Қизил китоби ” га киритилган сут эмизувчилар ва
уларни
муҳофаза қилиш .
Изоҳ: курс иши мавзуси талаба томонидан танлаб белгиланади.